Дунё
|
19 Май 00:44
243
Дунё
|
19.05.2022, 00:44
243

Имом Бухорий қўлёзмалари Ўзбекистонга қайтарилди

Шунингдек, Ўзбекистоннинг илк мустақиллик байрами муносабати билан юборилган табрикнома ҳам келтирилган.

 

Қуддуснинг Ал-Ақсо масжиди кутубхонасидаги ўзбек алломалари қўлёзмаларининг нусхалари Ўзбекистонга олиб келинди.

Бу ҳақда “Ўзархив” агентлиги ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиев маълум қилди. Имом ал-Бухорий ва Исо ат-Термизий нодир қўлёзмаларининг электрон нусхалари юртимизга олиб келинган.

 

Хусусан, Исроил давлат архиви сақловидаги Бухоро яҳудийлари уюшмасига тегишли ҳужжатлар тўплами (1940−1960 й.) ҳамда Ўзбекистоннинг илк мустақиллик байрами муносабати билан юборилган табрикнома ва табрик учун билдирилган ташаккурнома хатлар тўплами (1992 й.) нусхалари ҳам Ўзбекистонга келтирилган.

 

Ҳужжатларни Миллий архив ўрнатилган тартибда давлат сақловига қабул қилиб олган.