1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Инбазар” МЧЖ тадбиркорлик субъекти сифатида тугатилиш босқичида

Солиқ қўмитаси ижтимоий тармоқдаги хабарларга муносабат билдирди.

“Инбазар” МЧЖ тадбиркорлик субъекти сифатида тугатилиш босқичида

Ижтимоий тармоқларда “Инбазар” савдо дўконлари тармоғидаги ходимлар сони тўғрисида тарқалган маълумотлар юзасидан Солиқ қўмитаси расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, бугунги кунда Тошкент шаҳрида “Инбазар” савдо бренди остида 3 та тадбиркорлик субъекти фаолият юритмоқда: “IN MAG” МЧЖ, “Go TRENDМЧЖ, “KDS SALESМЧЖ.

 

Тақдим этилган солиқ ҳисоботларига кўра, ушбу тадбиркорлик субъектларида 44 нафар ходим расман иш билан таъминланган.

 

Солиқ органлари қонун ҳужжатларида белгиланган мажбуриятларидан келиб чиққан ҳолда, солиқ тўловчилар томонидан солиқ тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши, солиқлар ва йиғимларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ҳамда ўз вақтида тўланиши устидан назоратни амалга оширади.

 

Солиқ органлари томонидан 2024 йилнинг ўтган даврида “Солиқ” мобил иловасидаги “Солиқ ҳамкор” тизими орқали харидорлардан келиб тушган мурожаатлар асосида , мазкур тадбиркорлик субъектларида 17 маротаба сайёр солиқ текширувлари ўтказилиб, аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича жарималар қўлланилган.

 

Штатида 1 нафар ходим кўрсатилган “ИнбазарМЧЖ тадбиркорлик субъекти сифатида фаолият юритмайди ва ҳозирги пайтда ихтиёрий тугатилиш босқичида.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика