1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини мустаҳкамлаш йўлидаги янги қадам

12 февраль куни "БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш бўйича ишчи гуруҳининг ваколати ва фаолияти" мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини мустаҳкамлаш йўлидаги янги қадам

 

12 февраль куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида "БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш бўйича ишчи гуруҳининг ваколати ва фаолияти" мавзусида семинар бўлиб ўтди.

 

Тадбирда давлат органлари, суд тизими, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, адвокатлар, илмий ҳамжамият, шунингдек, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси аъзоси Акмал Саидов тадбирни очар экан, эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқини таъминлаш қонун устуворлиги ва жамиятнинг давлат институтларига бўлган ишончининг асосий мезонларидан бири эканлигини таъкидлади. Янги Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг миллий ҳуқуқий ва институционал механизмларини изчил мустаҳкамлаб бораётгани, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг махсус механизмлари билан ҳамкорликни кенгайтираётгани, халқаро ҳамкорликни ҳуқуқни қўллаш фаолиятини такомиллаштиришнинг амалий воситаси сифатида кўраётгани қайд этилди.

 

Семинарда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Ўзбошимчалик билан ҳибсга олишлар бўйича ишчи гуруҳи раиси-маърузачиси Ганна Юдковская асосий маърузачи сифатида сўзга чиқди. У ишчи гуруҳнинг ваколати, индивидуал мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби, шошилинч чоралар кўриш механизмлари, шунингдек, давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлик амалиёти ҳақида тушунтиришлар берди.

 

Муҳокамалар давомида, хусусан:

- озодликдан маҳрум қилишнинг қонунийлигини таъминлашнинг халқаро стандартлари;

- ушлаб туриш ва қамоқда сақлаш вақтидаги процессуал кафолатлар;

- ишчи гуруҳнинг мурожаатлари ва тавсияларига давлатларнинг жавоб бериш тартиби;

- идоралараро мувофиқлаштириш ва ахборот алмашишни кучайтириш масалалари кўриб чиқилди.

 

Семинар иштирокчилари тўғридан-тўғри профессионал тажриба алмашиш катта амалий аҳамиятга эгалигини таъкидладилар. Томонлар БМТ механизмлари доирасида ўзбошимчалик билан ҳибсга олишнинг олдини олиш ҳамда миллий ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёрлигини билдирди.

 

Ушбу семинарнинг ўтказилиши Янги Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш миллий тизимини мустаҳкамлаш, ҳуқуқий саводхонликни ошириш ва давлат органлари фаолиятига халқаро стандартларни жорий этиш бўйича изчил сиёсатини амалга ошириш йўлидаги навбатдаги қадам бўлди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг матбуот хизмати

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика