1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

ИШИДга ёрдам берган Ўзбекистон фуқароси Россияда 15 йилга қамалди

Фуқаро вояга етмаган қизни “Исломий давлат” сафига жалб этишга уринган.

ИШИДга ёрдам берган Ўзбекистон фуқароси Россияда 15 йилга қамалди

Россия ҳарбий суди Ўзбекистон фуқаросини террорчилик фаолияти билан шуғуллангани учун қаттиқ тартибли колонияда 15 йил озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилди. Ҳукмга кўра, у дастлабки уч йилни ёпиқ қамоқда ўтайди.

 

Суд материалларига кўра, фуқаро 2023 йилнинг кузидан 2024 йилнинг январигигача Краснодар ўлкаси ва Адигея ҳудудида вояга етмаган шахс билан ёзишмалар олиб бориб, уни “Исломий давлат” (ИШИД) террорчилик ташкилоти сафига қўшилишга ундаган.

 

Шунингдек, тергов органлари унинг ҳибсда бўлган даврида ҳам радикал тарғибот билан шуғулланганини қайд этмоқда. У ўз камерадошини ИШИД фаолияти “тўғри йўл” экани ҳақида ишонтиришга уринган.

 

Россия қонунчилигига мувофиқ, мазкур жиноят террорчилик фаолиятини тарғиб қилиш ва ёшларни жалб қилиш сифатида баҳоланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика