1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Туркияда блогер “Жасмин” ва яна 5 киши ҳибсга олинди

Истанбулда Ўзбекистон фуқаролари содир этган жиноят бўйича маълумот берилди.

Туркияда блогер “Жасмин” ва яна 5 киши ҳибсга олинди

Ижтимоий тармоқлардаги айрим контентларда 2025 йил 29 сентябрь куни Истанбул шаҳрида бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари қўлга олингани ҳақида хабарлар тақалганди. Ҳолатга Истанбул Бош консулхонаси расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, жорий йил 29 сентябрь куни Истанбулда 6 нафар шахс, шу жумладан блогер «Жасмин» ҳам маҳаллий полиция томонидан қўлга олиниб, 30 сентябрь куни Малтепе ёпиқ турдаги жазони ижро этиш муассасасига жойлаштирилган.

 

Мазкур шахслар гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ жиноятни содир этишда гумон қилинмоқда.

 

Тинтув тадбирлари давомида олинган ашёвий далиллар экспертизага юборилган. Ҳозирда тергов жараёни давом этмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика