Туркия Миллий разведка ташкилоти (MIT) Истанбулда маҳаллий аҳолини Исроилнинг Моссад разведка хизмати билан алоқада бўлганликда гумон қилиб қўлга олди. Бу ҳақда 3 октябрь куни TRT Haber телеканали разведка манбаларига таянадиб хабар берди.
Маълумотларга кўра, “Pandora” детектив агентлиги раҳбари, Туркия фуқароси Серкан Чичек 2025 йил июл ойида Моссад вакиллари билан алоқа ўрнатган. У Истанбулда яшовчи фаластинлик фаоллар ҳақида маълумот беришга розилик билдирган ва бунунг эвазига криптовалютада 4 минг АҚШ доллари олиши керак эди. Бироқ у разведка хизмати берган манзилда нишonni топа олмаган ва топшириқни бажара олмаган.
Қайд этилишича, гумонланувчи MIT ва маҳаллий хавфсизлик бошқармаси ҳамкорлигида, Истанбул прокуратураси томонидан олиб борилаётган тергов доирасида қўлга олинган.


