Исроил АҚШ билан ҳаво-ҳужумига қарши мудофаа альянсини тузади
Бу ҳақда Исроил мудофаа вазири маълумот берди.

Исроил ва АҚШ “Ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими бўйича Яқин Шарқ альянси”ни тузиш устида ишламоқда. Бу ҳақда Исроил мудофаа вазири Бени Ганц маълум қилди.
Бу масала Жозеф Байденнинг Тель-Авивга 13-14 июль кунлари амалга оширадиган ташрифи вақтида муҳокама қилинади. Ганцнинг сўзларига кўра, ушбу альянс “ҳозирнинг ўзидаёқ Эрон ва бошқа давлатларнинг Исроилга қарши таҳдидларига огоҳлантириш бўлди”. Бу бўйича бошқа тафсилотлар келтирилмаган.
Аввалроқ Саудия Арабистони Исроил билан иқтисодий алоқаларни кучайтирмоқчи эканлиги тўғрисида хабар берилганди.







