Жаҳон

Исроил “Ҳизбуллоҳ”нинг ўнлаб объектларига зарба берди

Оқибатда 700 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Исроил “Ҳизбуллоҳ”нинг ўнлаб объектларига зарба берди

 

"Исроил бошқа нарсалар қатори Ҳизбуллоҳ террорчилик ҳаракатининг Исроилга қаратилган ракета отиш мосламаларига, қурол-яроғ омборларига ва жангариларнинг бошқа террорчилик инфратузилмаларига ҳам ҳужум қилди", деди ЦАХАЛ вакили.

 

Унинг қўшимча қилишича, Исроил Ҳизбуллоҳни зарарсизлантириш ҳаракатлари доирасида сўнгги 24 соат ичида Ливандаги юзлаб нишонларга зарба берган. Ўз навбатида, Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроилнинг Ливандаги зарбалари натижасида 700 дан ортиқ одам ҳалок бўлганини маълум қилди.

 

Эрон Исроилнинг Ливан ва бутун минтақадаги ҳаракатлари фонида БМТ Хавфсизлик Кенгашининг чақирилишини талаб қилди. Эроннинг БМТдаги доимий вакили Амир Саид Иравоний Исроил Ҳизбуллоҳ етакчиси Ҳасан Насруллоҳни йўқ қилганидан кейин Хавфсизлик Кенгашига йўллаган мактубида "Эрон халқаро ҳуқуқ асосида ўзининг ажралмас ҳуқуқларидан фойдаланишдан тортинмайди", деб ёзгани маълум қилинди.

 

custom img

АҚШ Эроннинг учта нефть танкерига зарба берди

Ҳужум ИИҚК томонидан АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг икки кемасига баллистик ракеталар учирилганидан кейин амалга оширилган.

custom img

EИ давлатлари ноқонуний мигрантларни Европадан ташқаридаги қайтариш марказларига юбормоқчи

Дания, Германия, Австрия, Нидерландия ва Греция бу борада учинчи давлатлар билан келишувлар тузишни режалаштирмоқда.

custom img

БМТ дунё харитасини ўзгартиришни маъқуллади

Қарор Меркатор проекциясида Африканинг ҳақиқий ҳажми акс эттирилмагани билан боғлиқ.

custom img

Қозоғистонга пуллик электрон кириш рухсатномаси виза ҳисобланмайди — эксперт

ETA учун тўлов виза тўлови ҳисобланмайди, бироқ мажбурий тартиб жорий этилса, саёҳатчилар учун қўшимча харажатга айланиши мумкин.

custom img

Украина уч кунлик сулҳ жорий этди

5–8 сентябрь давом этадиган сулҳ АҚШ вакилларининг Россия ва Украина ташрифлари арафасида жорий этилиши кутилмоқда.

custom img

АҚШ хорижий давлат хизматчилари фарзандларига фуқаролик беришни чекламоқчи

Таклиф хорижий элчихона ва консулликларнинг айрим ходимлари фарзандларига ҳам тааллуқли бўлиши мумкин.

custom img

Саудия Арабистони АҚШдан 5 миллиард долларлик авиабомбалар сотиб олади

Битим доирасида 227 ва 907 килограммлик 10 мингта авиабомба етказиб берилиши кўзда тутилган.

custom img

Трамп Россия ва Украинага музокаралар учун вакилларини юбормоқда

Украина президенти Владимир Зеленский учрашувлар давомида ҳаво ҳужумларини тўхтатишга тайёрлигини билдирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"