1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Исроил ҳукумати Ғазодаги амалиётни тўхтатишни буюрди

Тунда Исроил ҳарбий раҳбарларининг фавқулодда йиғилиши ўтказилган.

Исроил ҳукумати Ғазодаги амалиётни тўхтатишни буюрди

Исроил Мудофаа армиясига (ЦАХАЛ) Ғазо секторидаги қуролли операцияни “минимал даражага” қисқартириш буюрилди. Бу ҳақида Тhe Times of Israel нашри хабар бермоқда. 

 

“Тунда Исроил ҳарбий раҳбарларининг фавқулодда йиғилиши ўтказилгач, Бош штаб бошлиғи АҚШ президенти Доналд Трампнинг асирларни озод қилиш режаси амалга оширилишига тайёргарликни кучайтиришни буюрди”, деб ёзди ЦАХАЛ ўз Telegram каналида.

 

Шу билан бирга, ЦАХАЛ операцион вазият инобатга олинган ҳолда барча қўшинлар юқори даражадаги жанговар шайликни ва ҳушёрликни сақлаши, ҳар қандай таҳдиддан тезда ҳимояланиш учун тайёр бўлишини билдирди.

 

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу идораси ҳам АҚШ президентининг Ғазо сектори бўйича режасини биринчи босқичини дарҳол амалга оширишга тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика