Истанбулда Токатдан Текирдағга кетаётган шаҳарлараро автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Ҳодиса оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Камида йигирма нафар йўловчи турли даражада жароҳат олган.
Ҳокимият маълумотларига кўра, ҳайдовчи автобус бошқарувини йўқотиб қўйган ва натижада автобус тўсиққа бориб урилган. Жароҳатланганлар маҳаллий шифохоналарга етказилган, воқеа юзасидан тергов бошланган.


