Жаҳон

Жанубий Корея, АҚШ ва Япония ҳарбийлари ҳарбий машғулотларни кескин кўпайтирмоқчи

КХДР ракета синовлари бунга сабаб бўлган.

Жанубий Корея, АҚШ ва Япония ҳарбийлари ҳарбий машғулотларни кескин кўпайтирмоқчи

 

Жанубий Корея, АҚШ ва Япония ҳарбийлари Гавайи оролларида ҳарбий машғулот ўтказмоқчи. Бу ҳақда Yonhap  агентлиги хабар берди.

 

Унга кўра, Pacific Dragon машғулотлари 1-14 август кунлари ўтказилиши белгиланган. Вашингтон, Сеул ва Токио КХДР ракета синовлари фонида хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни кучайтирмоқчи.

 

Ўтган ҳафтада уч давлат мудофаа вазирлари Сингапурда учрашган ҳамда ҳарбий машғулотларни доимий равишда ўтказиб боришга келишиб олган. Бундан ташқари, бу йилги ўқув машқларида Канада ва Австралия ҳам иштирок этиши мумкин.

 

Йилнинг иккинчи ярмида Жанубий Корея, АҚШ ва Япония ракета учирилишидан огоҳлантирувчи тизимларни ҳам синовдан ўтказади. Шунингдек, 29 июндан 4 августгача уч давлат ҳарбий кемалари RIMPAC (Rim of the Pacific — Тинч океани доираси) машғулотларини ўтказади.

 

Аввалроқ Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль КХДРга қатъий жавоб беришга тайёрлигини айтганди.

 

 

custom img

Туркия Исроилнинг БМТдаги аъзолигини тўхтатишни таклиф қилди

Парламенти раиси Исроил сиёсатини танқид қилиб, халқаро чоралар кўришга чақирди.

custom img

Таиландда энг катта “сув жанги”да 191 киши ҳалок бўлди

Таиландда Сонгкран фестивали вақтида йўл-транспорт ҳодисалари кескин ошиб, 951 та ЙТҲ қайд этилди.

custom img

Садир Жапаров “лайк” сабабли қамалган фуқарони озод қилишга кўрсатма берди

Қирғизистон Президенти Бош прокурорга ҳолатни  ўрганиш бўйича кўрсатма берди.

custom img

АҚШ ва Эрон сулҳни яна икки ҳафтага узайтиришни кўриб чиқмоқда — Bloomberg

Эрон ҳам, АҚШ ҳам ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлашни истамаслиги айтилмоқда.

custom img

Саудия Арабистони Ҳаж мавсумида Маккага киришга қатъий чекловлар қўйди

2026 йил 18 апрелдан бошлаб Ҳаж визасига эга бўлмаган барча виза тоифасидаги шахсларнинг Маккага кириши ёки у ерда қолиши тақиқланади.

custom img

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, округлар ташкил қилинади

Синов тариқасида битта округ ташкил этилиб, 2–3 йил давомида синовдан ўтказилади.

custom img

Япония Осиё давлатларига энергия инқирозини енгиб ўтиш учун маблағ ажратади

Бир қатор Осиё давлатлари аҳолини автомобиллардан биргаликда фойдаланишга ва кондиционерларни камроқ ишлатишга чақирмоқда.

custom img

Туркияда мактабдаги отишмаларда ҳалок бўлганлар сони 9 нафарга етди

Жиноятни тарғиб қилувчи материалларни тарқатган 83 нафар шахсга нисбатан қўлга олиш қарори чиқарилди, 93 та Telegram гуруҳи ёпилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Жанубий Корея, АҚШ ва Япония ҳарбийлари ҳарбий машғулотларни кескин кўпайтирмоқчи