Жаҳон

Жанубий Корея АҚШ ядро қуролидан биргаликда фойдаланмоқчи

Сеул бунинг сабабини КХДР таҳдиди билан боғламоқда.

Жанубий Корея АҚШ ядро қуролидан биргаликда фойдаланмоқчи

 

АҚШ атом сувости кемалари Жанубий Кореяда доимий асосда жойлаштирилиши мумкин. Бу ҳақда  The Chosun Ilbo хабар берди.

 

Унга кўра, бу КХДР навбатдаги ядро синовларини ўтказган тақдирда юз бериши мумкин. Ҳозирда Сеул ва Вашингтон Америка стратегик воситаларини жойлаштиришни муҳокама қилмоқда. Хусусан, авиаташувчи зарбдор гуруҳлар ва атом сувости кемалари ротация асосида Корея яримороли яқинидаги сувларга жойлаштирилиши мумкин.

 

“Қўшни давлатларда ядро қуроли пайдо бўлишини ёки улар томонидан қаршиликнинг олдини олиш мақсадида ядро қуролидан биргаликда фойдаланишнинг Жанубий Корея концепцияси варианти кўриб чиқилмоқда. Бу Америка тактик ядро қуролининг қайтадан жойлаштирилиши вариантидан фарқ қилади”, – деган нашр манбаларидан бири.

 

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль бу хабарга муносабат билдириб, барча маълумотларни тўлиқ очиқлай олмаслигини айтган.

 

Қайд этиш лозимки, бугун Шимолий Корея навбатдаги ракета синовларини ўтказди. У Сариқ денгиз томонга учирилган.

 

Аввалроқ Юн Сок Ёль КХДР ядро қуроли билан ҳеч нарсага эриша олмаслигини таъкидлаганди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

custom img

Кўмир конидаги фожиа: 4 кончи ҳалок бўлди

Покистондаги кўмир конида газ портлади.

custom img

Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқариладими? Франция, Италия ва Хорватия таклифни қўллади

Европа Иттифоқида индивидуал санкцияларни узайтириш учун барча аъзо давлатларнинг бир овоздан розилиги талаб этилади.

custom img

Сунъий интеллект пойгаси: АҚШ Хитойдан ортда қолмоқчи эмас

Трамп сунъий интеллект ривожини секинлаштиришга қарши чиқди.

custom img

Бензин нархи ошди: Сурияда норозилик намойишлари бошланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги махсус қўмита томонидан газ ва дизель ёқилғиси нархлари 25–40 фоизга оширилган.

custom img

АҚШ Эрон нефтини назорат қилиши мумкин — Трамп

Трамп Эрон нефти устидан назорат масаласида Венесуэла сценарийси такрорланиши мумкинлигини айтди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"