1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

ЖЧ-2026 учун қуръа ташлаш санаси ва манзили маълум қилинди

Вашингтонда ўтадиган маросимда 48 та жамоанинг гуруҳлари аниқланади.

ЖЧ-2026 учун қуръа ташлаш санаси ва манзили маълум қилинди

2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими жорий йилнинг 5 декабрь куни АҚШнинг Вашингтон шаҳрида жойлашган Кеннеди марказида бўлиб ўтади. FIFA расмий сайти ушбу хабарни тасдиқлади.

 

FIFA президенти Жанни Инфантино бу жараённи турнирнинг энг муҳим босқичларидан бири сифатида баҳолаб, АҚШ пойтахти футбол ихлосмандлари учун катта байрамга айланишини таъкидлади. "Жаҳон чемпионати тарихидаги энг узоқ кутилган қуръа маросимини АҚШнинг маданий юраги бўлган Кеннеди марказида ўтказишдан мамнунмиз", деди у.

 

Ҳозирча мезбон давлатлардан ташқари яна 10 терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритган: Ўзбекистон, Аргентина, Австралия, Бразилия, Эквадор, Эрон, Япония, Иордания, Корея Республикаси ва Янги Зеландия.

 

Жами 48 та жамоа иштирок этадиган мусобақада қуръа куни бўлгунга қадар 42 жамоа номи аниқланади. Қолган 6 йўлланма эса 2026 йил март ойида ўтказиладиган плей-офф баҳслари орқали белгиланади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика