1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШ 55 миллиондан ортиқ одамни депортация қилиши мумкин

Давлат департаменти хавфсизликка таҳдид солувчи шахсларнинг визаларини бекор қилишини билдирди.

АҚШ 55 миллиондан ортиқ одамни депортация қилиши мумкин

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти мамлакатга виза асосида кирган 55 миллиондан ортиқ кишининг мақомини қайта кўриб чиқиши мумкин. Associated Press хабарига кўра, Давлат департаменти барча визалар бўйича текширув ўтказиб, хавфсизликка таҳдид солувчи шахсларни аниқлашни режалаштирмоқда.

 

Расмийларга кўра, агар шахснинг жиноятларда иштирок этгани, террорчилик фаолиятини қўллаб-қувватлагани ёки мамлакат хавфсизлигига таҳдид солиши аниқланса, уларнинг визалари бекор қилинади ва улар депортация қилинади. Трамп маъмурияти бу чорани АҚШ ичида хавфсизликни мустаҳкамлаш зарурати билан изоҳлади.

 

Pew Research Center маълумотларига кўра, АҚШдаги муҳожирлар сони 50 йилдан ортиқ давом этган ўсишдан сўнг илк бор камайишни бошлаган. 2025 йил январь ойида мамлакатда 53,3 миллион муҳожир истиқомат қилган бўлса, июн ойига келиб бу кўрсаткич 51,9 миллионга тушиб, 1960-йиллардан бери илк бор бир миллиондан ортиқ камайиш кузатилган.

 

Мутахассислар депортация хавфи ва иммиграция сиёсатдаги қатъий чоралар АҚШдаги мигрантлар ҳаётига бевосита таъсир қилиши мумкинлигини таъкидламоқда. Шу билан бирга, миграция оқими пасайиши мамлакат меҳнат бозорида муаммоларни юзага келтириши эҳтимоли ҳам бор.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика