1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Жиззахда 51 ёшли эркак сигарет сабаб калтакланди

Ҳозирда у нейрохирургия бўлимига ётқизилган.

Жиззахда 51 ёшли эркак сигарет сабаб калтакланди

Жиззахда ёш йигитлар 51 ёшли эркакни дўппослаб кетишди. Бу ҳақида “Hudud” информацион дастурида хабар берилди.

 

Маълум қилинишича, 23 июнь куни тунда дўсти билан тўйдан қайтаётган фуқарони дўппослаб кетишган. Беморнинг яқинларининг сўзларига кўра, жанжал ёш йигитларнинг сигарет сўрашидан келиб чиққан.

 

4 нафар фарзанднинг отаси, 51 ёшли фуқаро Тошкент шаҳридаги қурилиш фирмаларидан бирида ишлаган. Уни шу куни 06:25 ларда Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалига олиб келишган.

 

У барча текширувлардан кейин даволаниш учун нейрохирургия бўлимига ётқизилган. Ҳозирги ҳолати ўртача оғирликда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика