Алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига рўйхатдан ўтган абитуриентлар учун касбий (ижодий) имтиҳонлар 5-19 июль кунлари бўлиб ўтади.
Касбий (ижодий) имтиҳонлар республика бўйича 53 та олий таълим муассасасида ўтказилади.
Касбий (ижодий) имтиҳоннинг аниқ санаси, вақти ва манзили кўрсатилган рухсатнома абитуриентнинг шахсий кабинетида (my.uzbmb.uz сайтида) эълон қилинди.
Абитуриентлардан шахсий кабинети орқали касбий (ижодий) имтиҳон рухсатномасини юклаб олиши ва имтиҳон ўтказиладиган жойга белгиланган вақтдан бир соат олдин етиб бориш сўралган.


