Ўзбекистон

Бир кечада икки ёнғин

Жиззах шаҳри ва Бахмал туманида тунда хонадонлар ёниб кетди.

Бир кечада икки ёнғин

 

Қайд этилишича, Жиззах вилоятида 4 январга ўтар кечаси иккита ёнғин содир бўлди.

 

Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар берди. 

 

3 январь куни тунги соат 23:33 ларда Жиззах шаҳар "Маданият" маҳалласида жойлашган хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

 

Воқеа жойига шаҳар ФВБнинг 2 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси юборилган.

 

Қутқарувчилар айтилган манзилга соат 23:38 да етиб борган ва ёнғин соат 00:02 да батамом ўчирилган.Ёнғин натижасида хонадоннинг 30 квадрат метр майдонда том-шифт қисми ёниб зарарланган. Жабрланганлар йўқ.

 

Дастлабки суриштирув натижаларига кўра, электр симларининг қисқа туташуви ёнғинга сабаб бўлган. Кўрилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

 

Бундан ташқари, 4 январь куни соат 00:30 ларда Бахмал тумани “Файзобод” МФЙда жойлашган хонадонларнинг биридан ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида 101 қисқа рақами орқали хабар келиб тушган.

 

Тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 00:45 да батамом ўчирилган ва 42 квадрат метр майдондаги моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар йўқ.

 

Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси юқоридаги каби кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида фуқароларни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда юк машинаси ёниб кетгани ҳамда ушбу вилоятда уй оғилхонасида ёнғин чиқиб, 300 дона прессланган сомон ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Тошкентда қозоғистонлик футбол фестивали иштирокчилари заҳарланди: 17 киши шифохонада

Тошкентда қозоғистонлик футбол фестивали иштирокчилари заҳарланди: 17 киши шифохонада

11 бола ва 6 катта ёшли киши озиқ-овқатдан заҳарланиб, шифохонага ётқизилган.

Терговдаги ёрдам эвазига 100 минг доллар: Фарғонада мансабдор шахс ушланди

Терговдаги ёрдам эвазига 100 минг доллар: Фарғонада мансабдор шахс ушланди

Фарғонада Департамент терговчиси пора олганликда гумонланмоқда.

100 ва 200 минг сўмлик сохта купюралар: Ангренда қалбаки пул тайёрловчилар қўлга олинди

100 ва 200 минг сўмлик сохта купюралар: Ангренда қалбаки пул тайёрловчилар қўлга олинди

Ушбу шахслар муқаддам судланган бўлган.

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

3 ноябрга ўтар кечаси Тошкентда ҳаво ифлосланиши кучайиши мумкин.

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Қўлга олинган шахслар бир йилдан буён Ўзбекистон ҳудудида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланиб келган.

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Турк ОАВлари пичоқбозлик қурбонини ўзбекистонлик деб кўрсатган эди.

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Айни пайтда автомашина белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Ижро ҳаракатлари давомида собиқ ходим раҳбар котибаси лавозимига қайта тикланган.