Жонсон: Трасс сиёсатимизни давом эттиришига умид қиламан
Кеча Буюк Британияда бош вазир алмашди.

Буюк Британиянинг янги бош вазири Элизабет Трасс Россияга қарши туришда, Украинага қарши ёрдам беришда давом этади ва нархлар ошишини тўхтата олади. Бу ҳақда Борис Жонсон ҳукумат раҳбари сифатидаги сўнгги чиқишида маълум қилди.
“Аминманки, Лиз Трасс ва ушбу консерватив ҳукумат одамларни инқироздан чиқиб кетиши учун барча имкониятларни ишга солади ва мамлакат муваффақият қозонади. Биз ғалаба қозонамиз”, – деган у.
Жонсон Буюк Британиянинг ЕИдан тўлиқ чиқишини, аҳолини коронавирусга қарши тўлиқ эмланганини, қайта тикланувчи энергия манбаларига инвестициялар жалб этилгани ва Украинага берилган ҳарбий ёрдамни ўз ҳукумати кўрсатган хизматлар эканини таъкидлаган.







