Манбанинг ёзишича, 2021 йил Ўзбекистонда энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль “Cobalt” бўлган.
Қўмита матбуот хизматининг маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь-октябрь ойларида 52 454 дона “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилган.
Қуйида 2021 йилнинг ойлари кесимида мазкур автомобилнинг ишлаб чиқариш сони келтирилади:
Январда – 101 дона;
Февралда – 6 026 дона;
Мартда – 6 555 дона;
Апрелда – 5 541 дона;
Майда – 6 836 дона;
Июнда – 6 729 дона;
Июлда – 4 529 дона;
Августда – 350 дона;
Сентябрда – 6 649 дона;
Октябрда – 9 138 дона.
Аввалроқ “UzAuto Motors” ноодатий дизайндаги моделлерни намойиш қилгани ҳамда "Chevrolet" бренди автомобилларининг чет элдаги нархи қанча эканлиги ҳақида хабар берилганди.
Оламгир Абдиев


