Карачи шаҳрида кимёвий завода ёнғин содир бўлди
Покистоннинг Карачи шаҳрида кимёвий заводда содир бўлган ёнғинда 20 га яқин ишчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Al-Jazeera" телеканали хабар берди.


Бино вайроналаридан 15 кишининг жасади топилди, яна беш кишининг тақдири номаълум.
Қидирув ишлари давом этмоқда. Қутқарув хизматининг хабар беришича, завод аҳоли гавжум ҳудудда жойлашган.
Ҳозирда полиция заводда ёнғин келиб чиқиш сабабларини ўрганмоқда, ёнғинни ўчириш асбоб-ускуналари ҳолатини аниқлайди.
Аввалроқ Колумбиядаги кўмир конида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар бергандик.
Насиба Тўхтаева







