Жаҳон

Ким Чен Ин: Юз йил санкция қўйишса ҳам, таслим бўлмаймиз

КХДР ядро музокараларидан воз кечди.

Ким Чен Ин: Юз йил санкция қўйишса ҳам, таслим бўлмаймиз

 

Шимолий Кореяда мамлакатнинг ядро мақоми расман белгиланган декрет қабул қилинди. Бу Пхеньянга ташқи агрессияга учраган тақдирда ядро зарбалари бериш имкониятини тақдим этади.

 

Бундан ташқари, Ким Чен Ин Корея яриморолини ядродан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича музокаралардан ҳам воз кечган. Юқоридаги декрет Олий халқ мажлисининг 7 сентябрдаги йиғилишида қабул қилинган. У “ядро қуроли бўйича сиёсат” деб аталади. Унда КХДРнинг ядро қуролидан фойдаланиш бўйича сиёсати “ҳужумкор” деб аталган.

 

Шунингдек, Ким Чен Инга ҳужум уюштирилган тақдирда ҳам ушбу турдаги қуролдан фойдаланишга рухсат берилган. Шу билан бирга бундай ҳолатлар “ташқи агрессияга қарши энг сўнгги чора” сифатида белгиланган.

 

КХДР раҳбари мамлакат ҳеч қачон ядро қуролидан воз кечмаслигини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, АҚШ Шимолий Корея режимини ағдаришни мақсад қилган. Ким Чен Ин ҳатто 100 йиллик санкциялардан кейин ҳам таслим бўлмаслигини айтган.

 

custom img

Эрондаги уруш очарчилик хавфини 360 миллиондан ошириши мумкин

Мамлакатдаги ҳарбий можаро дунёда озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоларини чуқурлаштирмоқда.

custom img

Ҳормуз бўғозида 3200 кема хавфсиз ўтишни кутмоқда

Муқобил йўналишларга ўтиш логистика харажатлари ва етказиб бериш вақтини оширмоқда.

custom img

Назарбоевнинг қизлари Қозоғистоннинг энг бой аёллари рўйхатида етакчиси — Forbes рейтинги

Рейтингда биринчи ўринни 5,4 миллиард доллар билан Динара Кулибаева эгаллаган.

custom img

OpenAI ва ChatGPT АҚШдаги отишма иши бўйича судга тортилиши мумкин

Отишмада ҳалок бўлган талабадан бирининг оиласи ҳужумчи чатботдан маслаҳат олганини даъво қилмоқда.

custom img

Эрон вайронагарчиликларга қарамай урушда ғалаба қозонди — Хоманаий

Эрон олий раҳбари Ҳормуз бўғози назорати янги босқичга кўтарилиши таъкидлади.

custom img

Трамп Эронни Ҳормуз бўғозида тўлов ундиришдан воз кечишга чақирди

Унинг фикрича Теҳроннинг Ҳормуз бўғозидаги ҳаракатлари келишувларга зид ҳисобланади.

custom img

Қирғизистонда қалбаки пул ишлаб чиқарувчи халқаро гуруҳ фош этилди

Махсус операция давомида Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари қўлга олинган.

custom img

АҚШ биринчи хоними Эпштейн билан ҳеч қандай алоқаси бўлмаганини айтди

Мелания Трамп Эпштейн уни Доналд Трамп билан таништиргани ҳақидаги гапларни ҳам рад этди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Ким Чен Ин: Юз йил санкция қўйишса ҳам, таслим бўлмаймиз