Жаҳон

Киевда Зеленский билан Макроннинг учрашуви бўлиб ўтди

Украина ва Франция 1,2 млрд евролик шартномалар имзолади.

Киевда Зеленский билан Макроннинг учрашуви бўлиб ўтди

 

Украина пойтахти Киевдаги Мариинский саройида президент Владимир Зеленский ва Франсия раҳбари Эммануел Макрон ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. 

 

"Биз Франция президенти билан Украина ва дунё учун хавфсизлик муаммолари бўйича умумий фикрга эгамиз. Франция минтақамиз ва бутун Европа Иттифоқи учун муҳим аҳамиятга эга. Бу давлатимизни қўллаб-қувватлашда кучли қадамдир. Франция Украинага ёрдам учун 1,2 миллиард евро макромолиявий маблағ ажратади”, - деди Зеленский.
 

Президент Макрон Украина учун кўп иш қилишини таъкидлади.
 

“Тинчлик жараёни бугунги музокараларимизнинг асосий масалаларидан бири бўлди. Умид қиламизки, яқин келажакда, 2019 йил декабрь ойида бўлиб ўтган Париж саммитида эришилган келишувларга мувофиқ, биз етакчиларнинг навбатдаги музокараларини ўтказишимиз мумкин. Биргина учрашув жуда муваффақиятли бўлди, яқин кунларда иккинчи учрашув бўлишини интиқлик билан кутамиз. 2022 йилда бўлган ва Берлиндаги бўлажак музокаралар бизни Нормандия саммитига яқинлаштиради”, деди Зеленский.
 

Ўз навбатида, Макрон Франция ва Германия “Украина можаросига чек қўйиш” бўйича воситачилик ҳаракатларига содиқ эканини айтди. Унинг айтишича, Россия президенти Владимир Путин “Минск келишувларини амалга оширишда давом этади”.

 

Франция президенти тафсилотларга тўхталмади, бироқ “ҳозирда Украина чегараларида кўрсатилаётган босимдан қатъий назар жараён олдинга силжиши керак”, деди.

 

Макрон келгуси ойда татбиқ этилиши учун баъзи янги хавфсизлик механизмлари тайёрланаётганини айтди.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Эммануел Макрон Москвада президент Владимр Путин билан учрашган эди.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Киевда Зеленский билан Макроннинг учрашуви бўлиб ўтди | Zamon.uz