1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Кобул халқаро аэропортида отишма юз берди

Кобулда Ҳамид Карзай номидаги халқаро аэропортда афғон хавфсизлик кучлари ва номаълум шахслар ўртасида отишма юз берди. Бу ҳақда “Корреспондент.нет” маълум қилди.

Кобул халқаро аэропортида отишма юз берди

 

 

Отишма маҳаллий вақт билан эрталаб соат тўртларда содир бўлган. Афғонистон хавфсизлик кучларининг бир аскари ҳалок бўлди, уч нафари яраланди.


Отишмада Америка ва Германия ҳарбийлари ҳам қатнашган, лекин улардан ҳеч ким жабрланмаган. Отишма  ва унинг рўй бериш сабаблари маълум эмас.


Бундан аввал НАТО Кобул аэропорти ва унинг атрофида охирги етти кун ичида камида 20 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди. Гувоҳларнинг айтишича, улардан баъзилари отиб ўлдирилган, бошқалари тиқилинчда қолиб вафот этган. 

 

 

Насиба Тўхтаева

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика