Жаҳон

Коронавирус сабаб сунъий комага туширилган рус қўшиқчиси МакСимнинг юрагида ҳам муаммо кузатилмоқда

Деярли тўрт ҳафта аввал коронавирус сабаб сунъий комага туширилган хонанда МакСимнинг аҳволи кундан кунга ёмонлашмоқда. Қўшиқчида юрак ва ўпканинг ўнг томони билан боғлиқ муаммолар бошланган, деб ёзади Starhit.

Коронавирус сабаб сунъий комага туширилган рус қўшиқчиси МакСимнинг юрагида ҳам муаммо кузатилмоқда

Таъкидланишича, 38 ёшли хонанданинг ўнг ўпкаси фаолиятида жиддий муаммо кузатилган. Рентген текшируви аъзода ўсма ва бўшлиқ тобора кўпайиб бораётганини кўрсатган. Асоратларнинг бошлангани сабаб ҳатто сунъий вентиляция аппарати ҳам ёрдам бермаяпти, дейилади хабарда. Ўпкалар фаолияти билан боғлиқ муаммо юракка ҳам таъсир қилган — қўшиқчида чап бўлим кенгайгани кузатилган, бу эса юракнинг чап қоринчаси етишмовчилигидан дарак беради. Шифокорлар 1 ойга яқин вақтдан буён оғир аҳволда бўлган, МакСим тахаллуси билан ижод қиладиган Маринанинг саломатлиги ҳақида олдиндан ҳеч нарса демаяпти.

Ижодкорнинг пиар директори Маргарита Цоколова Маринанинг аҳволи яхшиланмагани билан, умид борлигини, ҳозирги вақтда фақатгина қилинган дуолар ёрдам бериши мумкинлигини таъкидлаган. Кейинчалик Маргарита МакСимнинг саломатлиги ҳақида тарқалган сўнгги маълумотларга ҳам муносабат билдирган.

«Азиз дўстлар, яна телефон ва дирест тинчимаяпти. Маринанинг аҳволи ҳақидаги ахборотни ким тарқатганини билмайман. Бундай янгиликни қариндошлар рухсатисиз тарқатиш қонунан ҳам тақиқланган. Дам олиш куни бўлгани сабаб оила аъзолари ва бизда ҳатто бундай маълумот йўқ. Даволайдиган шифокорлар дам оляпти ва биз айнан улар билан алоқада бўламиз. Душанбагача ҳеч қандай аниқ маълумот бўлмайди. Тўғри тушунишингизни сўрайман! Кутамиз», — деб ёзган у Инстаграм саҳифасида.

Бундан беш кун аввал ҳам хонанданинг қонида зарарланиш бошлангани ҳақида миш-миш тарқалган, аммо унинг пиар директори бу маълумотни инкор qilgan.Deyarli тўрт ҳафта аввал коронавирус сабаб сунъий комага туширилган хонанда МакСимнинг аҳволи кундан кунга ёмонлашмоқда. Қўшиқчида юрак ва ўпканинг ўнг томони билан боғлиқ муаммолар бошланган, деб ёзади Старҳит.

Таъкидланишича, 38 ёшли хонанданинг ўнг ўпкаси фаолиятида жиддий муаммо кузатилган. Рентген текшируви аъзода ўсма ва бўшлиқ тобора кўпайиб бораётганини кўрсатган. Асоратларнинг бошлангани сабаб ҳатто сунъий вентиляция аппарати ҳам ёрдам бермаяпти, дейилади хабарда. Ўпкалар фаолияти билан боғлиқ муаммо юракка ҳам таъсир қилган — қўшиқчида чап бўлим кенгайгани кузатилган, бу эса юракнинг чап қоринчаси етишмовчилигидан дарак беради. Шифокорлар 1 ойга яқин вақтдан буён оғир аҳволда бўлган, МакСим тахаллуси билан ижод қиладиган Маринанинг саломатлиги ҳақида олдиндан ҳеч нарса демаяпти.

Ижодкорнинг пиар директори Маргарита Цоколова Маринанинг аҳволи яхшиланмагани билан, умид борлигини, ҳозирги вақтда фақатгина қилинган дуолар ёрдам бериши мумкинлигини таъкидлаган. Кейинчалик Маргарита МакСимнинг саломатлиги ҳақида тарқалган сўнгги маълумотларга ҳам муносабат билдирган.

«Азиз дўстлар, яна телефон ва дирест тинчимаяпти. Маринанинг аҳволи ҳақидаги ахборотни ким тарқатганини билмайман. Бундай янгиликни қариндошлар рухсатисиз тарқатиш қонунан ҳам тақиқланган. Дам олиш куни бўлгани сабаб оила аъзолари ва бизда ҳатто бундай маълумот йўқ. Даволайдиган шифокорлар дам оляпти ва биз айнан улар билан алоқада бўламиз. Душанбагача ҳеч қандай аниқ маълумот бўлмайди. Тўғри тушунишингизни сўрайман! Кутамиз», — деб ёзган у Инстаграм саҳифасида.

Бундан беш кун аввал ҳам хонанданинг қонида зарарланиш бошлангани ҳақида миш-миш тарқалган, аммо унинг пиар директори бу маълумотни инкор қилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.