Ўзбекистон

Косонда мансабдорлар қабристон ерини сотиб юборишди

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Косонда мансабдорлар қабристон ерини сотиб юборишди

 

Қашқадарё вилоятининг Косон туманида қабристонга тегишли ер майдонини пуллаган мансабдорлар аниқланди.

 

Маълум бўлишича, мазкур ҳаракат Косон тумани ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссия мансабдор шахслари томонидан содир этилган. Улар қонун талабларига зид равишда туман марказида жойлашган “Эшони Косон” қабристони ҳудудидан фуқаро ва тадбиркорларга 0,33 гектар ер майдонини ноқонуний ажратиб, ушбу қабристонга тегишли ер майдонида кушхона, савдо дўкони ва омборхона бинолари қурилишига йўл қўйишган. Шу тариқа давлат ва жамият манфаатларига 146 млн сўм миқдорда зарар етказилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 205-моддаси 1-қисми, 209-моддаси 2-қисми «а» банди ва 229-4-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.