Кучли ёмғир сабаб Сочини сув босди
Тошқин кўчалардаги автомобиллар ва дарахтларни оқизиб кетган.

Кеча, 23 июль куни кучли ёмғирлар ёғиши сабаб Сочи шаҳрининг айрим ҳудудларини сув босди. Бу ҳақда “Интерфакс” нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, кеча тунда ёмғир кучайган ва Сочининг Хостинский туманидаги Бзугу дарёсининг қирғоқлари ёрилиб кетган. Марказий ва Хостин туманларида кучли ёғингарчилик оқибатид йўллар, унга туташ ҳудудлар ва биноларнинг биринчи қаватлари сув остида қолган.
Ҳодиса жойига туман ҳокими ва қутқарувчилар етиб келган. Шаҳар раҳбари Алексей Копайгородский бошчилигида Донская кўчасида тезкор штаб тузилган. Краснодар ўлкаси губернатори сув босиш эҳтимоли бўлган жойлардан одамларни эвакуация қилишга тайёргарлик кўриш ва уч кунлик озиқ-овқат билан таъминланган вақтинчалик жойлаштириш марказларини ташкил этиш бўйича топшириқ берган.








