Жаҳон

Кучли зилзила содир бўлган Гаитига тўфон яқинлашмоқда

Зилзиладан талофат кўрган Гаити яна бир табиий офат хавф соляпти. “Грейс” тропик бўрони Гаити ҳамда Доминикан Республикаси жойлашган оролга яқинлашмоқда.

Кучли зилзила содир бўлган Гаитига тўфон яқинлашмоқда

Бу ҳақда “Российская газета” нашри ёзяпти.

Гаитининг жанубий қирғоқларига бўрон яқинлашаётгани сабабли кучли ёмғир бошланган. Жорий йилнинг 14 август куни юз берган 7,2 балли зилзиладан зарар кўрган жойларда эса тошқинлар бошланиб, гуманитар инқирозни кучайтирган.

Маълумот учун, Гаитида қайд этилган 7,2 балли зилзила оқибатида ҳозиргача 1419 киши ҳалок бўлгани, 6900 киши яралангани ва 37 минг 312 та уйлар вайрон бўлганини ҳукумат тасдиқлаган. Талафот кўрган бинолар орасида ўнлаб черковлар, меҳмонхоналар, уйлар ва мактаблар бор. Уларнинг баъзилари вайрон бўлган.

Гаити расмийлари қурбонлар сони ошиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

custom img

Махфий учрашув: Трамп маъмурияти Эрон масаласини муҳокама қилди

Учрашув АҚШ маъмурияти томонидан расман эълон қилинмаган.

custom img

«Мен бошқаларнинг ўлишига йўл қўя олмасдим»: Flydubai капитани ҳужум тафсилотларини айтди

Flydubai рейсида иккинчи учувчи томонидан ҳужумга учраган Смит Маччҳар Ҳиндистон Бош вазири билан суҳбатлашди.

custom img

Таиланддаги сув тошқини автомобиль саноатига таъсир қилди: Toyota ва Honda заводларини ёпди

Сув тошқини эҳтиёт қисмлар етказиб бериш занжирида узилишларга сабаб бўлган.

custom img

«Унинг ҳеч қачон қўлланилмаслигига кафолат йўқ»: Путин ядровий қурол ҳақида гапирди

Россия президенти «Валдай» халқаро мунозара клубининг ялпи мажлисида ядровий қурол қўлланиши эҳтимоли ҳақида гапириб, уни театр саҳнасида деворга осилган ва охир-оқибат ўқ узиши керак бўлган милтиққа қиёслади.

custom img

Харьковга авиабомбалар ташланди: ҳалок бўлганлар сони икки кишига етди

Аввалроқ бир киши ҳалок бўлгани ва тўққиз киши жароҳатлангани хабар қилинганди.

custom img

Латвияда рус тилига тақиқ қўйилди: жамоат телерадиокомпанияси контенти чекланди

Янги тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради, рус тилидан эса фақат фавқулодда вазиятлар ва дезинформацияни рад этиш каби айрим ҳолатларда фойдаланишга рухсат берилади.

custom img

Мигрантлар учун янги талаб: ишга жойлашиш ҳақида қачон хабар бериш керак?

Россияда патент асосида ишлаётган мигрантлар учун хабарнома бериш тартиби янгиланди.

custom img

Ҳар 10 қочқин боладан 4 нафари мактабга бормаяпти — БМТ

2025 йилда дунё бўйлаб мактаб ёшидаги 13,1 млн қочқин боланинг 5,8 млн нафари таълимдан четда қолган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"