Ўзбекистон

Люк Бессон: Биз ёш ижодкорларга кино яратиш имкониятини тақдим этишимиз керак

“Ипак йўли дурдонаси” XIII Тошкент халқаро кинофестивали доирасида бугун, 2 октябрь куни таниқли француз кинорежиссёри Люк Бессон билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Люк Бессон: Биз ёш ижодкорларга кино яратиш имкониятини тақдим этишимиз керак

 

Унда режиссёр фильмларининг яратилиши ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди ва ёш киноижодкорларга ўз маслаҳатларини берди.

 

 

“Тошкент халқаро кинофестивалида иштирок этаётганимдан жуда ҳам мамнунман ва шуни айтмоқчиманки, фестиваль биринчи навбатда ёшлар учун. Биз ёш ижодкорларга кино яратиш имкониятини тақдим этишимиз керак. Эсимда, эндигина фильм суратга олишни бошлаганимда, якуний натижани фақатгина ота-онамга кўрсата олардим, Чунки фильмларимни таниқли киноижодкорларга баҳолаш учун кўрсатишнинг имкони йўқ эди.

Энди хоҳлаган киши қисқа метражли фильм суратга олиши, уни монтаж қилиши, интернетга юклаши ва шу орқали дунёга тарқатиши мумкин. Менимча, ёшлар жуда омадли, чунки ҳозир улар учун ҳар қандай имкониятлар мавжуд”, — деди у.

 

Учрашув давомида Люк Бессон ёшларга ўзининг керакли маслаҳатларини ҳам берди:

 

“Мен берадиган энг яхши маслаҳат — ўзингизга нисбатан тўғрисўз бўлинг. Юрагингиздан, қалбингиздан жой олган ишни қилинг. Ана шунда натижа инсонларга ёқади. Агар ҳикоянгиз яхши эканини билсангиз, таслим бўлманг. Мен ўз вақтида қанча рад жавобини олганимни билмайсиз. Сизнинг фильмингиз сизнинг ўзлигингизни акс эттириши керак. Ахир, экранда кўрсатиладиган ҳис-туйғулар ҳақиқийдир.”

 

 

Француз режиссёри ўзбек киноси ҳақида ҳам ўз фикрларини билдирди.

 

“Ўзбекистон ажойиб мамлакат. Ишонаманки, ўзбек кинематографиясининг фильмлари Канн кинофестивалида муносиб ўрин эгаллайди. Мен, албатта, уларни қачондир у ерда кўришга умид қиламан”.

 

Эслатиб ўтамиз, кинофестиваль бош ҳомийси: AGMK, NGMK вa “O‘zbekneftgaz”. Ҳамкор ҳомийлар: “O‘ZBEKTELEKOM”, “O‘zdonmahsulot” AK, “O‘zpromstroybank” ATB, “Ipoteka-bank” ATIB, “Asakabank” AJ, “O‘zbekiston temir yo‘llari”, “Hududgazta’minot”, “UzAuto Motors” AJ, “O‘zmetkombinat” AJ, “Milliy bank” AJ, “Farg’onaazot” AJ, “Eriell”, “Bosch” TM, “Easy Booking”.

 

Аввалроқ француз актёри Жерар Депардье, америкалик таниқли продюсер Боб Ван Ронкель ҳамда ҳинд актёри Гульшан Гровер Тошкент халқаро кинофестивалида иштирок этаётгани ва улар фестиваль ҳақидаги ўз фикларини билдирганди. Шунингдек, равшана куркова она шаҳрим — тошкентда февтиваль сабаб меҳмон бўлгани ҳақида хабар берилганди.  

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Люк Бессон: Биз ёш ижодкорларга кино яратиш имкониятини тақдим этишимиз керак | Zamon.uz