Сиёсат

"Маҳаллий аҳолига нисбатан мажбурлов бўлган-бўлмаганига аниқлик киритиш мақсадида ички текширув ўтказилмоқда” — Эрбол Султанбаев

Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров кортеж машинасида ўтаётган вақт аҳоли уни байроқлар билан кузатиб қолган.

"Маҳаллий аҳолига нисбатан мажбурлов бўлган-бўлмаганига аниқлик киритиш мақсадида ички текширув ўтказилмоқда” — Эрбол Султанбаев

 

Ижтимоий тармоқларда Қирғизистон президенти Садир Жапаров кортежи ўтиб кетаётган вақтда аҳоли йўл четида туриб байроқларни ҳилпиратаётгани акс этган видеотасвир тарқалди.

 

Айтишларича Жалолобод вилояти "Барпи" қишлоғида ишлаётган ишчиларни шу куни кўчага чиқиб давлат раҳбари ўтаётган вақтида  байроқларни ҳилпиратишга  мажбур қилган. 

 

Бу ҳолат ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида турли баҳс-мунозарага сабаб бўлган. Аксарият фойдаланувчилар  ҳокимият вакилларининг бундай хатти-ҳаракатидан норози эканини билдирган. Маҳаллий аҳолини кўчага чиқишга мажбурлаган амалдорларни жазолашни талаб қилишган.

 

"Садир Жапаров бу каби ташаббусларга қарши. Барча ҳолатлар, жумладан, маҳаллий аҳолига нисбатан мажбурлов бўлган-бўлмаганига аниқлик киритиш мақсадида  ички текширув ўтказилмоқда”, — деди президент матбуот котиби Эрбол Султанбаев.

 

Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев 6 Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви доирасида Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан музокара ўтказгани ҳақида хабар берилганди.

Муножат Валиева

custom img

Ўзбекистоннинг АҚШ билан савдо ҳажми 1 млрд доллардан ошди

Президент Шавкат Мирзиёев Вашингтонга ташрифи доирасида АҚШ савдо вазири ва етакчи молия институтлари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан АҚШга боради

Ташриф доирасида давлат раҳбари Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтадиган Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев “Нишони Покистон” ордени билан тақдирланди

Президент Асиф Али Зардорий Покистоннинг олий мукофотини давлат раҳбарига тантанали равишда топширди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Покистон раҳбарини Ўзбекистонга таклиф қилди

Исломободда Ўзбекистон ва Покистон Президентларининг музокаралари бўлиб ўтди.

custom img

Ўзбекистон ва Покистон ўртасида савдо ҳажмини 2 миллиард долларга ошириш бўйича баённома имзоланди

Президент Шавкат Мирзиёев ва Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф Исломободда қўшма бизнес форумида иштирок этди.

custom img

Саида Мирзиёева Қозоғистон Сенати раиси билан учрашди

Учрашувда парламентлараро, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Покистонга жўнаб кетди

Исломободда олий даражадаги музокаралар ва Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

custom img

Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған иштирокида Ҳатайда “Ўзбекистон” турар жой мажмуаси очилди

300 дан ортиқ тўлиқ жиҳозланган хонандонни ўз ичига олган, 24 та кўп қаватли уйдан иборат замонавий турар жой мажмуаси барча зарур инфратузилма билан барпо этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"