Жаҳон

Макрон телефонини ўзгартирди

Франция президенти Эммануэль Макрон Исроилнинг Pegasus шпион дастурининг қурбони бўлганлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг телефони ва рақамини ўзгартирди.

Макрон телефонини ўзгартирди

 

 

Президент девонининг таъкидлашича, Макрон хавфсизлик протоколларини кўриб чиқишни ҳам буюрган.


Шу ҳафта бошида ОАВ Макрон ва бир қатор Франция вазирларининг смартфонлари Pegasus дастури орқали тингланаётгани мумкинлиги ҳақида хабар тарқатди. Ушбу дастурдан Марокаш махсус хизматлари фойдаланганлиги тахмин қилинмоқда. Марокаш расмийлари бу айбловларни рад этишди ва буни "асоссиз ва нотўғри" эканлигини таъкидлашган.


Исроилнинг   NSO Group компаниясининг Pegasus  дастури смартфонлар учун энг яхши шпион дастурларидан бири ҳисобланади. Кузатув реал вақт режимида амалга оширилиши ва мессенжерларнинг шифрланишини четлаб ўтиши мумкин. Дастур телефонга юборилган ва қабул қилинган хабарларни кўчиради, фотосуратларни тўплайди ва қўнғироқларни ёзиб олади.


Бундан ташқари, Pegasus микрофон ва видеокамерадан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Дастур ёрдамида телефоннинг жойлашишини кузатиш мумкин.


NSO  Group  дастурий таъминотни фақат давлат идораларига ва терроризм ва жиноятчиликка қарши кураш учун сотишини айтмоқда.


Дастур Франция раҳбарининг телефонига ўрнатилганми ёки йўқми номаълум. Аммо унинг рақами 2016 йилдан бери Pegasus  яратувчиси NSO Group  мижозлари томонидан нишонга олинган деб ҳисобланган 50 000 та контактлар рўйхатида эди. Ушбу рўйхатга сиёсатчилар ва давлат раҳбарлари, корхона раҳбарлари ва фаоллар киритилган.


Венгрия, Исроил ва Жазоир ҳукуматлари ундан фойдаланиш бўйича текширув бошладилар.


Аввалроқ Германия канцлери Ангела Меркель ва бошқа немис сиёсатчиларининг телефонларини тинглаш билан боғлиқ можаро юз берган эди. ОАВ Дания махсус хизматларининг алоқаси борлигини эълон қилди.


Шунингдек, Сербия президенти Александар Вучич ва унинг оила аъзолари тинглангани маълум бўлди.

 

Насиба Тўхтаева

custom img

Россияда айрим заправкаларда амалдорларга бензин навбатсиз берилмоқда

Саратов, Краснодар, Челябинск ва Волгоград вилоятларидаги айрим ёнилғи қуйиш шохобчаларида давлат хизматчиларига навбатсиз ёки хизмат гувоҳномаси асосида бензин сотилаётгани айтилмоқда.

custom img

Дамашқда Адлия саройи яқинидаги портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Айрим фуқаролар портлашга собиқ Президент Башар Асаднинг тарафдорлари алоқадор эканини айтмоқда.

custom img

Ўзбекистон делегацияси Али Хоманаий билан видолашув маросимида иштирок этди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Эронга ташриф буюрди.

custom img

АҚШ Нигериядан ҳарбийларининг асосий қисмини олиб чиқди

AҚШ Нигерияда ИШИДга қарши бир неча ой давом этган қўшма ҳарбий операция якунлангач, мамлакатга юборилган ҳарбий хизматчиларининг асосий қисмини олиб чиқди.

custom img

Покистонда йўловчи автобуси жарликка қулади: камида 40 киши ҳалок бўлди

Яна 8 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

custom img

“Эрон АҚШнинг деярли барча талабларига рози бўлди” — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан музокараларда муҳим силжиш кузатилаётганини билдириб, якуний келишувга яқин қолинганини айтди.

custom img

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 2595 кишига етди

Зилзиладан буён вайроналар остидан 6462 киши тирик қутқарилган.

custom img

Таиландда даҳшатли ЙТҲ: 11 ёшли бола роҳиблар гуруҳини уриб юборди

Бола 34 нафар роҳиблар кетаётган гуруҳни уриб юборган, ҳалок бўлганлар сони 10 нафарга етди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"