Малайзиялик Муҳаммад Ҳофиз Абдул iPhone 14 смартфони сотиб олиш учун 2016 йилда пул йиғишни бошлаган. У аввалига 50 центлик тангаларни кичик идишлар ва чипли қутиларда сақлаган. Кейинчалик тангалар кўпайгани боис у 19 литрли сув идишда йиға бошлаган.
7 йил давомида йиғилган пуллар эвазига йигит ўз орзуларини рўёбга чиқарди: 1 100 долларга iPhone 14 сотиб олди.
Аммо йигит бу иш жуда зерикарли ва одамдан катта сабр-тоқат талаб қилишини айтган.


