Бразилия, Аргентина ва бошқа Жанубий Америка жамоалари ЖЧ—2026 саралаш босқичидаги ўйинларининг 2/3 қисмини ортда қолдирди. Ҳар бир жамоада олдинда олтита ўйин бор. Баҳслар кейинги йили бўлиб ўтади. Кеча қизиқарли воқеаларга бой бўлган 12-тур эса якунланди.
Аргентина ноябрь ойидаги биринчи ўйинда омадсиз ўтказди. Жамоа Парагвайга имкониятни бой берди. Бу саралаш босқичида учинчи марта содир бўлди, бироқ натижа жадвалдаги ўринга таъсир қилмади. Скалони жамоаси биринчи ўринни мустаҳкам эгаллаб турибди. Аргентиналиклар навбатдаги ўйинни гуруҳ аутсайдери – Перу билан ўтказди. Жамоалар перуликлардан аввалги ўйин аламини оладигандек туйилганди, аммо бундай бўлиб чиқмади. Перуликлар ўз жарима майдончасида туриб, яхши ҳимояланишди. Ўйин дуранг натижа билан якунланиши ҳам мумкин эди. Бироқ, 55-дақиқада Месси ҳамма нарсани ўз қўлига олди ва тўпни жарима майдончаси ичидаги Лаутаро Мартинесга узатди ва у чиройли зарбаси билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Қизиғи шундаки, "Интер" ҳужумчиси терма жамоадаги голлари сони бўйича Диего Марадонага тенглашиб олди (ҳозир уларнинг ҳар бирида 32 тадан гол бор) ва жамоа тарихидаги энг яхши 5 нафар тўпурар қаторига кирди.
Айни вақтда ОАВ Леонинг 2026 йилда АҚШда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатидаги эҳтимолий иштирокини фаол муҳокама қилишда давом этмоқда. Яқинда АҚШ терма жмоаси бош мураббийи Почеттино ўз фикрларини билдириб ўтди ва футболчининг имкониятларига шубҳа қилмаслигини айтди. Мессининг ўзи буни тасдиқламаган. Бунинг ажабланарли жойи йўқ. Сабаби турнирга ҳали бир ярим йил бор. Бразилия саралаш босқичида ишончсиз ўйнашда давом этмоқда. Уругвай билан дуранг ўйнаб, жамоа гуруҳда бешинчи ўринни эгаллаб турибди. 2026 йилги жаҳон чемпионатига чиқиш учун жамоага ҳеч нарса таҳдид солмаслиги аниқ, аммо пешқадам Аргентина билан 7 очколик фарқ бор.
Бразилияликларнинг диққатини бошқа нарсага қаратгандек туюлади. Бу Винициус Жуниор номи билан боғлиқ. Уругвай билан ўйин олдидан трибуналарда футболчини қўллаб-қувватловчи улкан баннер пайдо бўлди. Бундан ташқари, унинг номи Пеле, Роналду, Гарринча ва бошқалардан баланд қўйилди. Федерация ҳам футболчини жиддий қўллаб-қувватлади: унга футболчининг аждодлари Камерунда туғилгани ҳақида гувоҳнома берилди. Шундай қилиб, энди у футболкасида ўша мамлакатнинг кичик байроғи билан ўйнайди. Бу маросимларнинг барчаси ўйиннинг ўзига деярли соя солди. Уругвай билан баҳсда тўлиқ устунлик қайд этилмади, дуранг натижа табиий эди. Уругвай мазкур ўйиндан сўнг иккинчи ўринга кўтарилди. Жамоа Аргентинанинг асосий таъқибчиси ҳисобланади.
Учинчи ва тўртинчи саралаш жамоалари ўртасидаги баҳс ҳам қизғин кечди. Эквадор жуда тез гол урди. Аммо кейин ғалати воқеалар содир бўла бошлади: Колумбия кутилганидек тўп назоратини ўз қўлига олди, бироқ рақиб дарвозаси таҳлика остида қолгандек бўлди. Кордоба ноаниқ зарбалар берди, бундан ташқари унинг шериклари қайта-қайта гол уриш учун имкониятларни бой беришди. 34-дақиқада Инкапер краснодарлик ҳужумчига нисбатан қўполлик ишлатиб, майдондан четлатилди. Бироқ, бир нечта алмаштиришлар ҳам Колумбияга ҳеч бўлмаганда битта гол уришига имкон бермади. Эквадор эса 3 очко билан учинчи ўринга кўтарилиб олди.
Боливия Парагвай билан дуранг натижа қайд этди. Жамоа аввалги икки учрашувда умумий 0:10 ҳисобида мағлуб бўлган бўлсада, ўз майдонида бу анъанани давом эттирилишига имкон бермади.