Италия ярим ҳимоячиси Николо Барелла ушбу ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди. «Европа чемпионатида ғолиб чиққан Испания ажойиб ярим ҳимоячилар ва Хави, Инеста каби чемпионларга эга. Улар нафақат мени, балки барчани илҳомлантиради. Бугунги кунда жамоада Бускетс бор, у кўп йиллар дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячилари қаторида бўлиб келган. Верратти ва Жоржинио - жамоамиз ўйинини бошқарадиган иккита феноменал футболчи. Жоржинио камдан-кам ҳолларда хатоларга йўл қўяди ва ҳар қандай вазиятда тўғри йўлни топади».
