1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Евро-2020. Италия ва Испания ўйинида ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди

Европа чемпионатида Италия ва Испания финал йўлланмаси учун ўзаро баҳс олиб борди

Евро-2020. Италия ва Испания ўйинида ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди

Европа чемпионатида Италия ва Испания финал йўлланмаси учун ўзаро баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 60-дақиқадасида Италия қарши ҳужумдан унумли фойдаланиб ҳисобни очди. Федерико Кьеза чиройли гол муаллифи бўлди. Бу вақтга қадар ўйинда испанлар бироз устунлик қилаётган ва бир нечта қулай вазиятларни қўлдан чиқаришган эди. 80-дақиқада Испания барибир гол урди. Захирадан майдонга тушган Альваро Мората ҳисобни тенглаштирди.

Асосий ва қўшимча бўлимларда бошқа гол киритилмади. Пенальтилар сериясида эса омад италияликларга кулиб боқди.

Италия — Испания 1:1

Голлар: Кьеза (60) — Мората (80).

Пенальтилар серияси — 4:2.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика