Ўзбекистон

Автосаноат раҳбари тез орада автомобилга навбат йўқ бўлишини эълон қилди

Андижоннинг ўзида бу йил 250−300 млн долларлик тўртта янги завод қурилиши айтилмоқда.

Автосаноат раҳбари тез орада автомобилга навбат йўқ бўлишини эълон қилди

 

«Ўзавтосаноат» раиси Шавкат Умурзоқов автомобилни навбатсиз олиш учун «шапка»ни қонунийлаштиришга қарши эканини маълум қилди. Унинг фикрича, навбатлар муаммосини фақат ишлаб чиқаришни кўпайтириш билан енгиш мумкин. Компания 2023 йилда ярим миллион автомобиль ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

 

Умурзоқов қўшимча пул тўлаб, автомобилни навбатсиз олиш имкони яратилиши, яъни халқ орасидаги «шапка»ни қонунийлаштириш мумкинлиги борасида шундай дейди:

 

«Мен бу таклифга қаршиман, нотўғри нарса. Бекорга ишлаб чиқаришда 500 минг билан чегараланмаймиз демадим. Автомашиналар навбати бутун дунёда бор. Мен бу билан уни тўғри ҳам демоқчимасман. Лекин бу нарса [автомобиль етказиб бериш муддатини камайтириш]ни фақат машина кўп ишлаб чиқариш билан енгамиз. Ўзимизда ишлаб чиқарилаётган машинани тезроқ олиш учун кўпроқ пул тўланг, десак, нотўғри бўлади»

 

Унинг айтишича, компания олдида жуда кўп ташқи ва ички муаммолар турибди. Умурзоқов бунга мисол сифатида 2018 йилда бир контейнер нархи 5 минг доллар бўлгани, ҳозир 15 минг долларгача ошганини келтирди.

 

«Машинамизни қимматлашяпти деймиз, лекин долларга чақсак, шу кунгача арзонлашди. Шунча солиқ тўлаяпмиз, лойиҳаларнинг бир сўмини ҳам давлатдан олмаяпмиз, ўзимизнинг даромадимиз ёки ривожланишимизни кўриб, пулларни ташқи молиявий институтлар беряпти», — деди Шавкат Умурзоқов.

 

«Андижоннинг ўзида бу йил 250−300 млн долларлик тўртта янги завод қурадиган бўлдик. Бу нима беради? Тасаввур қилинг, 2016 йил 80 минг машина чиққан, 2017 йил 120 минг чиққан. Бугун 330 минг чиқаряпмиз. Бу йил 400 мингдан ошиқ чиқарамиз. Навбат йўқ бўлади, ишонинг, фақат озгина сабр қилинг», — деди «Ўзавтосаноат» раиси.

custom img

Ўзбекистонда белгиланган тезликни 80 км/соатдан оширганлик учун ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш таклиф этилди

Айрим қоидабузарликлар учун автомототранспорт воситасини 6 ойдан 1 йилгача вақтинча олиб қўйиш назарда тутилмоқда.

custom img

Мустақиллик байрами олдидан Ўзбекистонда "Долзарб 40 кун" тозалик тадбирлари бошланди

Тадбир доирасида ҳудудларда ободонлаштириш, санитария-тозалаш ва чиқиндиларни бошқариш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Президентининг яна бир глобал ташаббуси БМТда кенг эътироф этилди ва қабул қилинди

Ташаббусда парламентларнинг ижтимоий ривожланишдаги ўрни, аёллар ва ёшларнинг парламентдаги иштирокини кенгайтириш ҳамда халқаро ҳамкорликни кучайтириш масалалари ўз аксини топган.

custom img

Тошкентдаги 9 қаватли уй ёнидаги котлован ўпирилиши бўйича жиноят иши қўзғатилди

Ҳодиса оқибатида бир нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

custom img

Ўзбекистон мактаб ва ОТМларида хавфсизликнинг янги тартиби жорий этилади

Таълим муассасалари ҳудудига бегона шахсларнинг рухсатсиз кириши тақиқланади, ташриф буюрувчилар эса махсус тартибда рўйхатдан ўтказилади.

custom img

Тошкентда яна бир йўналишда “Яшил тўлқин” светофор тизими ишга туширилди

Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг 1,7 километрлик қисмида бешта светофор синхронлаштирилиб, ҳаракатланиш вақти 45 фоизга қисқарди.

custom img

Андижонда оммавий муштлашув қилган 7 нафар аёл 5 суткага қамалди

Можаро Инстаграм ижтимоий тармоғида бошланган ўзаро ҳақоратлар оқибатида юзага келган.

custom img

АҚШдаги ўрмон ёнғинларидан жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ

Ёнғинлар фонида Бош консулхона ватандошларга мурожаат қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"