Жаҳон

Мен ўтмишда омадли бизнесмен бўлганман — Илҳом Алиев "Пандора ҳужжатлари"га муносабат билдирди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев “Пандора ҳужжатлари”га муносабат билдирди. Бу ҳақда “Риа Новости” хабар берди.

Мен ўтмишда омадли бизнесмен бўлганман — Илҳом Алиев "Пандора ҳужжатлари"га муносабат билдирди

 

 

Алиев “Пандора”даги ўзига оид ҳужжатлар билан танишганини маълум қилди. Унинг айтишича, ҳужжатлардаги 5 фоиз маълумот ҳақиқатга яқин.

 

“Тўғрисини айтганда, мен ҳужжатларни тўлиқ ўқимадим. Менга маълумот беришди ва унинг 5 фоизи ҳақиқатга яқин. Қолгани эса ёлғон” , – деган Алиев.

Унинг қўшимча қилишича, президент бўлишидан аввал бизнес билан шуғулланган. Алиев ўзини муваффақиятли тадбиркор бўлганини таъкидлаган. Аммо президент этиб сайланганидан кейин у ўз бизнесини оиласига топширган. Ҳозирда уни президентнинг фарзандлари тасарруф қилади. Улар асосан Озарбайжонга инвестиция киритса-да, аммо баъзи маблағлар хорижга йўналтирилган. Алиев фарзандлари бизнеси “шаффоф ва халқаро даражада текширилиши”ни айтган.

 

Бундан аввал “Пандора ҳужжатлари"да Илҳом Алиев ва Қиролича Елизавета II номи биргаликда келгани хабар қилинган эди. Шунингдек, унда Гулнора Каримова номи ҳам қайд этилган.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Мен ўтмишда омадли бизнесмен бўлганман — Илҳом Алиев "Пандора ҳужжатлари"га муносабат билдирди | Zamon.uz