Ўзбекистон

«Мен Шавкат Мирзиёевни президентлик лавозимини кабинетдан халқ орасига олиб чиққани учун ҳурмат қиламан» — Иброҳим Ғафуров

Айни пайтда пойтахтдаги Кўксарой қароргоҳида юксак давлат мукофотига сазовор бўлган ватандошларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.

«Мен Шавкат Мирзиёевни президентлик лавозимини кабинетдан халқ орасига олиб чиққани учун ҳурмат қиламан» — Иброҳим Ғафуров

 

Ёзувчи таржимон, танқидчи, Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғафуров Кўксарой қароргоҳида тақдирлаш маросимида президент Шавкат Мирзиёев ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

 

«Менга «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони жаҳон мумтоз ёзувчиси Федор Достоевский таваллудининг 200 йиллигида берилаётганида ҳам адабиётга эътибор, рамзий маънолар кўраман. Чунки мен 30 йил давомида бу ёзувчининг асарларини ўзбекчага ўгирдим. Қаранг, нафақат ёзувчи, балки таржимон ҳам муносиб кўрилиб, шундай юксак мукофот берилмоқда.

Мен президентимизни нима учун ҳурмат қиламан – Шавкат Миромонович 5 йил аввал президентликка киришганидан бошлаб ўз лавозимини кабинетдан халқ орасига олиб кирди. Узоқ қишлоқларга, таълим аудиторияларига, қўшни давлатлар қалбига кириб борди бу инсон», деди Иброҳим Ғафуров.

 

Президент ҳам адабиётшунос олим ҳақида илиқ фикрлар билдирган.

 

«Ўзбек адабиётининг забардаст намоёндаси, атоқли таржимон Иброҳим ака Ғафуров тимсолида адабиётимизнинг пок, ҳалол, камтарин катта вакилини кўраман. Бу инсон бутун умр меҳнат қилди, умри шукроналикда ўтди.

 

Ҳозирги кунда ҳам кўплаб шоир ва ёзувчилар, таржимонлар Иброҳим акани адабиёт соҳасидаги устозим дейди, унга муносиб шогирд бўлишга ҳаракат қилади.

 

Иброҳим акага ўхшаган ҳалол инсонлар бизга ўрнак бўлиши керак. Ҳаётда, меҳнатда, умрда. Битта стол, ручка ва битта хона. Бошқа бирор нарсани бу инсон ўзи учун эп кўрмаган. Мана шундай инсон албатта Ўзбекистон Қаҳрамони бўлишига лойиқ», деди давлат раҳбари.

 

  • Иброҳим Ғафуров 1937 йил 27 декабрда Тошкентда ҳунарманд оиласида туғилган. 1956-1961 йилларда САГУ (ҳозирги ЎзМУ)нинг филология факултетида ўқиган. 1961-1982 йилларда Давлат бадиий адабиёт нашриётида кичик муҳаррир, таҳририят мудири, бош муҳаррир ўринбосари лавозимларида ишлаган. 1995 йилда «Миллий тикланиш» демократик партиясини ташкил этиш ташаббускори бўлган. У 1996 йилдан мазкур партиянинг раиси, «Миллий тикланиш» газетасининг бош муҳаррири бўлиб ишлаган. Ғафуров «Гўзалликнинг олмос қирралари» (1964) «Унутилмаган боғ» (1965), «Жозиба» (1970), «Ёнар сўз» (1973), «Ям-яшил дарахт» (1976), «Юрак -аланга» (1980), «Лириканинг юраги» (1982), «Шеърият — изланиш демак» (1984), «Ўттиз йил изҳори» (1987), «Тил эркинлиги» (1998) сингари адабий танқидий, бадиа китоблар муаллифи. Иброҳим Ғафуров жаҳон адабиётининг «Жиноят ва Жазо», «Телба», «Қиморбоз» (Доcтоевский), «Азизим» (Мопассан), «Алвидо, қурол», «Чол ва Денгиз» (Э.Ҳэмингуей), «Қиёмат», «Чингизхоннинг оқ булути” (Чингиз Айтматов), «Ёнғин» (В.Распутин) сингари асарларини ўзбек тилига таржима қилган. И. Ғафуров филология фанлари номзоди (1973), Ўзбекистон ёшлари мукофоти (1989) лауреати, «Дўстлик» ордени соҳиби (1995).

 

Бундан аввалроқ Шавкат Мирзиёев: «Адиблар хиёбонида Навоий бобомизни ҳам қиблага қаратиб, ўзгартирдим. Чунки буни тагида ҳам илоҳий куч бор», дея таъкидлаганди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.