Ўзбекистон

Миллий гвардияга ишга кириш тартиби ўзгарди

Энди қасддан содир этган жиноятлари учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судлангани олиб ташланмаганларга хизматга қабул қилинмайди.

Миллий гвардияга ишга кириш тартиби ўзгарди

 

Ўзбекистон Миллий гвардияси ходимларининг хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги ўзгартириш киритилди. Президент 20 январь куни тегишли қарорни имзолади.

 

Энди қасддан содир этган жиноятлари учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахсларни Миллий гвардияга хизматга қабул қилиш рад этилиши мумкин.

 

Илгари рад этиш содир этган жинояти учун муқаддам судланганда (қўлланилган жазо туридан, судланганлик ҳолати тугалланган ёки олиб ташланган ва амнистия акти қўлланилгандан қатъий назар) рад этиш кўзда тутилган эди.

 

Бундан ташқари, болани парвариш қилиш таътиллари муддати хизмат стажига (шу жумладан мутахассислиги бўйича хизмат стажига ҳам) қўшилади, лекин ҳаммасини жамлаганда 6 йилдан ошмаслиги керак. Илгари 3 йилдан ошмаслиги белгиланганди.

 

Бунда хизмат муддати ҳар бир куни бир кунга тенглаштирилган ҳолда ҳисобланади.

Чет элда меҳнат қилаётган юртдошларимиз — ҳақиқий мард инсонлар!” — Президент

Чет элда меҳнат қилаётган юртдошларимиз — ҳақиқий мард инсонлар!” — Президент

Президент хорижда меҳнат қилаётган юртдошларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлатнинг доимий вазифаси эканини таъкидлади.

Ҳар бир вилоятда немис тилини ўргатадиган техникумлар ташкил этилиши мумкин

Ҳар бир вилоятда немис тилини ўргатадиган техникумлар ташкил этилиши мумкин

Президент хорижда юқори даромадли иш топиш учун ёшларни касб билан бирга чет тилларига ҳам ўқитиш зарурлигини таъкидлади.

“Инсон ўз касбини пухта эгалласин, ўз қадрини билсин, ўз юртига таяна олсин” — Президент

“Инсон ўз касбини пухта эгалласин, ўз қадрини билсин, ўз юртига таяна олсин” — Президент

Президент хорижда ишлаш истагидаги фуқароларни юқори даромадли иш ўринларига тайёрлашда ҳокимлар, элчилар ва техникумлар ҳамкорлигини кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

“Синовсиз 3-курсга киритиб қўямиз”: вазирлик ўқишга қабул қилишдаги фирибгарликдан огоҳлантирди

“Синовсиз 3-курсга киритиб қўямиз”: вазирлик ўқишга қабул қилишдаги фирибгарликдан огоҳлантирди

Таълим ва илм-фан вазирлиги ўқишга қабул қилиш ва ўқишни кўчиришни пул эвазига ҳал қилиб беришни ваъда қилаётган шахслардан эҳтиёт бўлишга чақирди.

Нукусдаги 22 та газ қуйиш шохобчаси жаримага тортилди: нархлар бир вақтда оширилган

Нукусдаги 22 та газ қуйиш шохобчаси жаримага тортилди: нархлар бир вақтда оширилган

Қўмитага келиб тушган мурожаат асосида шохобчаларда сиқилган газ нархлари ўрганилган.

Хазон ёқишнинг оқибати: табиатга зарар етказганлар жаримага тортилади

Хазон ёқишнинг оқибати: табиатга зарар етказганлар жаримага тортилади

Экология қўмитаси фермер ва деҳқонларни ўсимлик қолдиқларини ёқмасликка чақирди.

Мобил радарлар яширин ишлаши мумкин: ҳайдовчиларни олдиндан огоҳлантириш талаби бекор қилинди

Мобил радарлар яширин ишлаши мумкин: ҳайдовчиларни олдиндан огоҳлантириш талаби бекор қилинди

Эндиликда бу талаб фақат стационар радарларга нисбатан амал қилади.

Автобус эшиги қатнов вақтида шикастланди: ҳодиса тафсилотлари маълум қилинди

Автобус эшиги қатнов вақтида шикастланди: ҳодиса тафсилотлари маълум қилинди

Носозлик сўнгги қатнов вақтида юзага келган.