1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини Россиядаги консуллик муассасалари орқали янгисига алмаштириш мумкин

Ҳужжатлар Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ИИВ ЙҲХББ) томонидан расмийлаштирилади.

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини Россиядаги консуллик муассасалари орқали янгисига алмаштириш мумкин

 

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги консуллик муассасаларида эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш тартиби бўйича вақтинчалик низом тасдиқланди.

 

Унга кўра, янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси консуллик муассасаси орқали алмашитирлади. Бунда ҳужжатлар Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ИИВ ЙҲХББ) томонидан расмийлаштирилади.

 

Талабгор эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун консуллик муассасасига ариза билан шахсан мурожаат қилиши лозим. Консуллик муассасаси талабгор номидан сўровномани тўлдириб, ИИВ ЙҲХББга юборади. Шундан сўнг, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси тақдим этилган маълумотномани кўриб чиқиб, 1 иш кунида янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштиради ва ҳужжатларни Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаментига (ТИВ КҲД) юборади. ТИВ КҲД тасдиқланган ҳайдовчилик гувоҳномасини консуллик муассасасига дипломатик почта орқали тақдим этади.

 

Консуллик муассасаси 1 иш кунида янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини эгасига беради. Шунингек, ташкилот асосланган сабабларга кўра, талабгорнинг арзиасини рад этиши ҳам мумкин.  

 

Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси янгисига алмаштириш учун қуйидагилар ундирилади:

БҲМнинг 70 фоизи миқдорида тўлов;

➖ 20 АҚШ доллари миқдорида консуллик йиғими;

➖ 20 АҚШ доллари миқдорида ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш учун йиғим.

 

Бундан аввал "Права”сини алмаштирмаганларга қўшимча имкониятлар яратилгани ҳамда ИД-картага эга ҳайдовчилардан ҳайдовчилик гувоҳномасини кўрсатиш талаб этилмаслиги ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика