Миришкор тумани ҳокимининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўринбосари У.Яхшиев 50 минг доллар пора олаётганда қўлга тушган.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, унга нисбатан Жиноят кодексининг 168 (Фирибгарлик) ва 28, 211 (Пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Cирдарёда қўлга олинган ҳоким ўринбосари ва унинг ҳамтовоғига нисбатан суд ҳукми ўқилганди. Шунингдек, Бухоро шаҳар ҳокимлиги собиқ мулозими фирибгарликка қўл ургани, Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари пора олаётганда ушлангани ҳамда Бухорода ҳокимлик захирасидаги ерни 8 000 АҚШ долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.


