
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида Бухоро шаҳар ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи собиқ мулозими 1986 йилда туғилган Ҳ.Н., хизмат вазифасига ер олиб бериш ваколати кирмасада, фуқаро Г.Э.нинг ишончига киради. Уни алдаб, фирибгарлик йўли билан 2019 йил май ойи охирларида Бухоро шаҳар Қ.Муртазоев кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган бинони кенгайтириб бериш эвазига 2 500 AҚШ доллар олиб, фирибгарлик жиноятини содир этганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ҳ.Н.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари пора олаётганда ушлангани ҳамда Бухорода ҳокимлик захирасидаги ерни 8 000 АҚШ долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.
Баҳринисо Мадумарова тайёрлади.


