Cирдарёда қўлга олинган ҳоким ўринбосари ва унинг ҳамтовоғига нисбатан суд ҳукми ўқилди
Сўнгги пайтларда фирибгарлик орқали мўмай даромад топиш илинжида жиноятларга қўл ураётганлар кўпайиб бормоқда. Ҳаётда шундай қинғир ишлар бўладики, у ҳақда эшитган вақтимизда беихтиёр: "туппа-тузук одам эди-ку, нима "жин уриб" номақбул ишларни қилибди?" — дея ҳайрон қоламиз. Аслида бунинг сабаби нафс балосига ва осон бойлик орттиришга бориб тақалади.
