1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Мисрнинг Ўрта Ер денгизи соҳилларига қум бўрони, жала ва бўрон ёпирилди

Табиий офат туфайли мамлакатнинг бир қатор вилоятларида мактаблар ёпилган.

Мисрнинг Ўрта Ер денгизи соҳилларига қум бўрони, жала ва бўрон ёпирилди

 

 

Миср метеорологларнинг маълумотларига кўра, мамлакатда 20 ноябрдан бошлаб тўрт кунлик беқарор об-ҳаво тўлқини бўлиши, мўътадил ва кучли ёмғир ёғиши, кучли шамол эсиб, ҳаво ҳарорати 3-4 даражага тушиши кутилмоқда.

 

 

Маълум бўлишича, бўронли шамоллар билан бирга ёғаётган ёмғир сув тошқинига сабаб бўлган, натижада автомобиллар ва озиқ-овқат дўконлари сув остида қолган. Искандария ва бошқа бир қатор шаҳарларда айрим кўчаларни сув босган, бу эса автомобиллар ҳаракатини қийинлаштирмоқда.

 

Шунингдек, Қоҳирадан 90 километр жануби-ғарбдаги воҳада жойлашган Файюм шаҳрида қум бўрони кузатилган. 

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда кузатилган қум бўрони бўйича Тошкентда 678 киши нафас қисиши туфайли "Тез ёрдам"га мурожаат қилгани, атмосфера ҳавосидаги чанг миқдори белгиланганидан беш баробарга ошгани, чанг бўронидан кейин чўккан чанг таркиби ўрганилгани ҳамда Хитой ҳам қум бўрони остида қолгани ҳақида хабар берилганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика