2021 йил 4 ноябр куни Ўзбекистон ҳудудига Уралдан совуқ ҳаво оқимлари кириб келиши ҳақида Ўзгидромет сайти ва ижтимоий тармоқларида хабар берилган
Совуқ фронт зонасида шамолнинг 12-15 м/с гача, Бухоро, Навоий, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида 20-25 м/с гача кучайиши кузатилди.
Шамол кучайишининг оқибатида тупроқнинг жуда қуруқ устки қатлами кўтарилди ва республиканинг бир қатор туманларида кўринувчанлик 500-1000 м гача пасайиб, чанг-қумли ғубор ҳолатини келтириб чиқарди.
Атмосфера ҳавосидаги чанг миқдори белгиланган миқдорлардан 5 баробарга ошди
Айни дамда шамол тезлиги 5-10 м/с ва тунгги 24:00гача прогноз қилинади


