Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази ва ЎзР ФА Биоорганик кимё институти олимлари томонидан пойтахтимизда тарқалган чанг бўронидан кейин чўккан чанг таркиби ўрганиб чиқилди.
Чанг таркиби SmartSEM дастурий таъминот ёрдамида 100 мкм дан 1 мкм гача бўлган турли масштабларда олинди.

✅ Намуналар SEM - EVO MA 10 (Zeiss, Германия), Panalytical Empyrean рентген дифрактометри, Agilent 7890B газ хроматографи каби қурилмаларда таҳлил қилинди. Ускуналар иши Data Collector дастури ёрдамида назорат қилинди.
❗️ Натижалар шуни кўрсатадики, чанг ҳажми 5 микронгача бўлиб, бу катталикдаги чанг зарралари анча зарарсиздир.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда чанг бўрони бошланиб, салкам 5 кун давом этди. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президентлигига қайта сайланиб, қасамёд қабул қилган кунги нутқида ҳам юртимизда кузатилган қум бўронлари ҳақида тўхталиб ўтганди.
Аввалроқ чанг бўрони туфайли "Tез ёрдам"га чақириқлар сони ошгани ҳамда Бухородаги бинолар қум бўронига дош беролмагани ҳақида хабар берилганди.
Баҳринисо Мадумарова


