Жаҳон

Москва вилоятида муҳожирлар ўртасида оммавий муштлашув содир этилди

Москва вилоятидаги Одинцово ва Митиши шаҳарларида иккита оммавий тўқнашув бўлиб ўтди.

Москва вилоятида муҳожирлар ўртасида оммавий муштлашув содир этилди

Унда жами 60 нафарга яқин муҳожир қатнашган. Гувоҳларга кўра, иштирокчиларнинг қўлида пичоқ ва темир бўлаклари бўлган. Воқеа оқибатида ИИВ қўлга олинган муҳожирларни қайта мамлакатга кириш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, депорт қилиш ҳаракатини бошлаган. 
Қайд этилишича, 6 августга ўтар кечаси "Одинбург" турар-жой мажмуасида оммавий муштлашув юз берган. Манбаларга кўра, тортишув  собиқ Иттифоқ республикалари, шунингдек, Россия Федерациясининг Жанубий ҳудудларидан келганлар ўртасида юз берган. 
Шу куни Москва вилоятининг Митиши шаҳрида ҳам шунга ўҳшаш воқеа содир бўлган. У ерда 40 га яқин муҳожир оммавий отишма-муштлашув иштирокчисига айланди. 
Қуролли отишма “Чегарачи” кўчасида юз берган. Унда, асосан,Марказий Осиё давлатлари фуқаролари иштирок этган. Дастлабки маълумотларга кўра жароҳатланганлар  бор. 
Норасмий хабарларда айтилишича, тортишув Россияга ишлаш учун борган ўзбек, чечен ва тожик миллатига мансуб кишилар ўртасида юз берган. 
Россия ички ишлар вазирлигининг Москва вилоятидаги матбуот хизмати ҳолат юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 213-моддаси (“безорлик”) билан жиноят иши очилганини билдирди.

РФ Ички ишлар вазирлиги таҳлиллари сўнгги вақтларда Россияда муҳожирлар орасида бу каби тортишув ва тартиббузарликлар сони ортганини кўрсатмоқда. Идора маълумотларига кўра, мамлакатда айни кунларда МДҲ давлатларидан келган 700 мингдан ортиқ муҳожир ноқонуний фаолият олиб бормоқда. 
Ҳозирга қадар қуролли тўқнашув бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан ҳеч қандай муносабат билдирилмади.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Москва вилоятида муҳожирлар ўртасида оммавий муштлашув содир этилди | Zamon.uz