1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Россияда полиция ходими ўзини отиб қўйди

У қуролларни топшириш хонасида ўз қуролини кўздан кечираётиб, тасодифан тепкини босиб юборган.

Россияда полиция ходими ўзини отиб қўйди

 

Mаълум бўлишича, кечки 9 лар арафасида тез тиббий ёрдам бўлимига Варшавская кўчасида жойлашган 29-милиция бўлимида полиция капитани тўппончадан яралангани ҳақида хабар келиб тушган.

 

Россия Ички ишлар вазирлиги бош бошқармаси воқеа қуролга эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлиш натижасида содир бўлганини тасдиқлади. Хайриятки полиция ходими жиддий яраланмади. Енгил тан жароҳати билан шифохонага ётқизилди. Ҳозирда эҳтиётсизлик туфайли юзага келган муаммодан кейин полиция ходимининг лавозимда ишлаш ёки ишламасилиги ҳал қилинмоқда

 

Аввалроқ АҚШда ўйинчоқ тўппонча билан талончилик қилган эркак 40 йилдан сўнг  озодликка чиқарилгани ҳамда Голливуд актёри Алек Болдуин оператор Галина Хатчинснинг "Раст" (Rust) фильми суратга олиш майдончасида отиб қўйгани ҳақида хабар берилганди.

 

Муножат Валиева

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика