Ўзбекистон

Мубашшир Аҳмаднинг ҳимоя жамоаси оғир касалликлари сабаб унинг озод қилинишини талаб қилмоқда

Адвокатлар диний блогер Алишер Турсуновнинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли жазони давом эттира олмаслигини маълум қилди.

Мубашшир Аҳмаднинг ҳимоя жамоаси оғир касалликлари сабаб унинг озод қилинишини талаб қилмоқда

 

Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган диний блогер Алишер Турсуновнинг ҳимоя жамоаси унинг соғлиғи билан боғлиқ жиддий муаммолар сабаб жазони ижро этиш колониясидан озод этилишини талаб қилмоқда.

 

Адвокат Абдуллоҳ Содиқнинг Kun.uzga маълум қилишича, 2025 йил октябрь ойида 2,5 йилга озодликдан маҳрум этилган Турсунов ҳозирда Навоий вилоятидаги 5-сонли жазони ижро этиш колониясида сақланмоқда. Ҳимоя томонига кўра, маҳкумнинг соғлиғи кескин ёмонлашган ва бу унинг жазони ўташини деярли имконсиз ҳолга келтирган.

 

Қайд этилишича, Алишер Турсунов узоқ йиллардан буён II тур диабет билан яшаб келган. Қамоқхона шароитида ушбу касаллик жиддий асоратларни келтириб чиқарган: қон босимининг доимий юқорилиги, остеоартрит, юрак-қон томир муаммолари, буйрак фаолиятининг бузилиши ҳамда диабет фонида оёқларда кучли шиш ва некроз белгилари кузатилаётган яралар пайдо бўлган.

 

Ҳимоя томонининг билдиришича, расмий маълумотларда мунтазам тиббий ёрдам кўрсатилаётгани қайд этилган бўлсада, маҳкумнинг ўзи адвокатлари билан учрашувларда даволаниш фақат тиббий кўриклар ва вақтинчалик оғриқ қолдирувчи инъекциялар билан чекланаётганини айтган.

 

Шунингдек, соғлиғидаги оғир ҳолатга қарамай, Турсунов ғишт ишлаб чиқариш цехида ишлашга мажбур этилаётгани, кунига 16 соатгача тик ҳолатда бўлиши унинг аҳволини янада оғирлаштираётгани таъкидланмоқда. Икки қаватли каравотда ётишга мажбур бўлиши эса йиқилиш ҳолатларига ҳам олиб келгани айтилмоқда.

 

Ҳимоя томони Жиноят кодексининг 75-моддасига таяниб, Турсуновни оғир касалликлар рўйхатига киритилган ҳолатлар асосида жазодан озод этиш зарурлигини билдирган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.