Ўзбекистон

Наманганда 100 га яқин бола доридан заҳарлангани айтилмоқда

ССВ тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

Наманганда 100 га яқин бола доридан заҳарлангани айтилмоқда

 

Наманган вилоятининг Чуст туманида 90 дан ортиқ бола йод препаратидан заҳарлангани айтилган хабарлар тарқалди. Ҳолат бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Бош прокуратура расмий муносабат билдирди.

 

Маълум қилинишича, вазирлик Чуст туманидаги мактабгача таълим ташкилотида болалар билан содир бўлган заҳарланиш ҳолати юзасидан керакли чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Туман тиббиёт бирлашмасига қабул қилинган болаларнинг барчасига белгиланган стандартлар бўйича даво муолажалари олиб борилмоқда.

 

Уларга якуний ташхис қўйиш мақсадида белгиланган талаблар асосида намуналар олиниб, экспертизадан ўтказилмоқда. Айни пайтда болаларнинг ҳолати қониқарли, улардан 10 нафарининг аҳволи яхшилангани сабабли уйига рухсат берилган.

 

Туманда содир бўлган ушбу ҳолат шахсан Соғлиқни сақлаш вазири томонидан қатъий назоратга олинган.

 

Шунингдек, вояга етмаган болалар заҳарланиши юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

 

“Вояга етмаган болалар нимадан заҳарланганлиги ҳали номаълум бўлганлиги сабабли жамоатчиликдан нотўғри ва турли тахминларга асосланган хабарларни тарқатмасликларни сўраб қоламиз. 

 

Чуст туманида фавқулодда ҳолат эълон қилинганлиги ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди”, — дейилади Бош прокуратура баёнотида.

custom img

АҚШнинг Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси расман очилди

Бу Тинч океани шимоли-ғарбий минтақасида мамлакатнинг биринчи консуллик муассасаси ҳисобланади.

custom img

Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори натижа кўрсатган топ-20 олийгоҳ аниқланди

“Битирувчилар сифати индекси” иш берувчиларга олийгоҳ битирувчиларининг тайёргарлик даражасини баҳолашда муҳим кўрсаткич бўлиб хизмат қилади.

custom img

Ҳисоб палатаси раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди

Палата раисининг икки нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди.

custom img

Самарқандда болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон саммити ўтказилади

Саммитда глобал муаммоларнинг болалар ҳаётига таъсири муҳокама қилинади.

custom img

Хоразмлик фуқаро 824 млн жаримага тортилгани айтилмоқда

МИБ ҳолат юзасидан Zamon.uz'га расмий муносабат билдирди.

custom img

Тошкентда бир кунда 22 та ЙТҲ содир бўлди, 4 киши жароҳатланди

4 сентябрь куни Тошкент автобусда 1,2 млн, метрода эса 862 мингдан ортиқ йўловчи ташилган.

custom img

Андижондаги “заправка”да Spark портлади

Ҳодиса оқибатида ёнғин чиқмаган ва тан жароҳати олганлар йўқ.

custom img

Энди фуқаролар Президент Халқ қабулхонасига юборилган ўз мурожаатини назорат қилади

Мурожаат бўйича жавоб тайёрлангач, фуқарога махсус ҳаволани ўз ичига олган SMS-хабарнома юборилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"