
"Бугун омадли кун бўлди. Ровер Қизил сайёранинг иккинчи прототипини муваффақиятли қазиб олди", — дейилади агентлик хабарида.
Гуруҳ тадқиқотчилари 2021 йил 8 сентябрда қурилма бир ҳафта ичида иккита тупроқ намунасини қазиб олиш имкониятига эга экани ҳақида хабар берган эди.

Ровернинг 43 та титан найчаси тупроқ намунасини сақлаш имконига эга. Икки метрли робот қўлининг охирида бир вақтнинг ўзида сиртни бурғулаш ва намуна олиш мосламаси, шунингдек, бўш ядро мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, ровернинг Қизил сайёра юзасидан тупроқ намуналарини олиш бўйича биринчи уриниши муваффақиятсиз тугаган.
"Қатъийлик" миссияси доирасида қурилма томонидан олинадиган Марс жинслари намуналарини 2026 йилда 40 та махсус контейнерга жойлаштириш кўзда тутилган. Улар тахминан 2030 йилда ўрганиш учун Ерга юборилиши керак.
NASA ровери Марсда ҳаёт изларини қидирмоқда.
Аввалроқ Марс сайёрасидан тупроқнинг биринчи намунаси олингани тўғрисида хабар берилганди.
Насиба Тўхтаева


